АҚШнинг Алабама штатида 26 март куни қулаган тиббий вертолёт бортида бўлган тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «AL.com»га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Охирги маълумотларга кўра, вертолётда бўлган учувчи, ҳамшира, тиббий ходим ва бемор ҳалок бўлган.
Вертолёт маҳаллий вақт билан 12:17 да кўздан ғойиб бўлган эди. Тахминларга кўра, уч дақиқадан сўнг ҳалокат содир бўлган.
Вертолёт оёғи синган беморни Монтгомеридаги шифохонага олиб кетаётган эди.
Изоҳ (0)