Исроил Фуқаролик маъмуриятининг раҳбари, бригада генерали Мунир Амар енгил моторли самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Haaretz газетаси маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Генерални олиб кетаётган самолёт мамлакатнинг шимолий қисмидаги Рамех шаҳри яқинида қояга урилган.
Мудофаа вазири Моше Яалоннинг сўзларига қараганда, Амар буюк жангчи ва қўмондон бўлган ҳамда узоқ йиллар давомида масъулиятни ўз зиммасига олиб, масалаларни ҳал этиш лозим бўлган жойларда хизмат қилган.
Амар бир ой аввал Фуқаролик маъмурияти раҳбарлигига тайинланган эди. Нашрнинг аниқлик киритишича, маъмурият босиб олинган ҳудудларда давлат сиёсатини амалга ошириш учун жавобгар орган ҳисобланади.
Изоҳ (0)