2015 йилнинг 13 ноябрида Парижда уюштирилган терактларнинг ташкилотчиларидан бири — Абдулҳамид Абаауднинг Греция пойтахти Афинада жойлашган хонадонидан Брюссель аэропортининг харитаси топилган эди. Бу ҳақда Belga агентлиги хабарига асосланиб, «ТАСС» ёзмоқда.
Айтилишича, Абдулҳамид Абаауд 2015 йилнинг январида Афинада яшаган. У истиқомат қилган уйдан топилган USB-хотира ускунаси ва компьютерда Брюссель аэропортининг чизмалари ва схемаси бўлган.
Греция прокуратураси бу маълумотларни тасдиқламади.
2015 йилнинг февралида Бельгияда ўтказилган аксилтеррор операциясида террорчи гуруҳ қироллик ҳудудида йирик қўпорувчилик ҳаракатларини тайёрлаётганини тасдиқлайдиган маълумотлар топилган эди. Гуруҳ етакчиси — Абдулҳамид Абаауд рейд пайтида Сурия ҳудудида бўлгани туфайли ҳибсга олинмади. Кейинчалик у Париж терактларининг ташкилотчиларидан бири бўлди. Терактлардан бир неча кун ўтиб, Абдулҳамид Сен-Денидаги махсус операцияда француз полицияси томонидан йўқ қилинди.
Изоҳ (0)