АҚШ президенти Барак Обаманинг қизларига «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси футболчиси Лионель Месси билан учрашув ташкил қила олмагани ҳақидаги сўзларига 28 ёшли ҳужумчи ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради ESPN FC.
«Обаманинг қизларига мен билан учрашув ташкил қила олмагани ҳақидаги сўзлари мени ҳайрон қолдирди. Мен учун Обама ва унинг қизлари билан учрашиш катта шараф бўлар эди, лекин бу қийин бўлиши табиий. Бунинг имкони бор ёки йўқлигини ҳам билмайман. Балки, Обама Аргентинага келгани учун шундай изоҳ қолдиргандир», – дейди аргентиналик ҳужумчи.
Шундан сўнг, Обама билан учрашув ташкил этилса, Месси Оқ уйга оиласи ёки терма жамоадаги шериги Серхио Агуэрони олиб бориши ҳақидаги саволга «Мен ҳамма жойга Агуэрони ўзим билан олиб бораман», деб жавоб берди.
Изоҳ (0)