Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида қуролли кучларнинг «Атал» 205-корпуси қўмондони ўринбосари Жон Оға 26 мартга ўтар кечаси ўлдирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар бермоқда.
205-корпус матбуот хизмати раҳбари полковник Муҳсин Султонийнинг сўзларига қараганда, Жон Оға тунги пайтда Данд уездида содир этилган қуролли ҳужум чоғида ўлдирилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)