Хитой шарқидаги Аньхой провинциясида 25 март, жума куни тонгда автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши яраланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Агентликнинг маълум қилишича, ҳодиса Сучжоу шаҳрида маҳаллий вақт бўйича 05:45 атрофида юз берган. Автомагистраль тўсиғига урилиб, йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган автобусда 37 нафар йўловчи бўлган. Олти нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Қолганлари зудлик билан шифохонага етказилган. Улардан беш нафарининг аҳволи оғирлиги маълум қилинган.
Авария сабаблари ҳозирча номаълум. Полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)