Москванинг Твер туман суди 25 март куни «Макдоналдс» тармоғидан ресторанда йиқилиш натижасида қўлини синдириб олган Тигрануи Мартиросян фойдасига 65 минг рубль ундириш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда TJournal хабар беради.
Ундириладиган маблағнинг 50 минг рубли маънавий зарарни, қолган 15 минг рубли эса суд харажатларини қоплаш учун йўналтирилади.
Ҳодиса 2015 йилнинг 29 май куни содир бўлган эди. Ёмғирнинг тугашини кутиб туриш учун Мартиросян, унинг дугонаси ва болалари муассасага кирган. Гувоҳнинг сўзларига қараганда даъвогарнинг оёқ кийими қуруқ бўлган, пол эса фаррош артгандан сўнг ҳўл бўлган. Оёғи тойиб кетган аёл йиқилиб, қўлини синдириб олган.
Ресторан ходимлари юз берган ҳодиса учун узр сўрамаган. Мартиросян шикастланганлиги ва маънавий кечинмалари учун «Москва-Макдоналдс» ЁАЖдан бир миллион рубль ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Изоҳ (0)