Американинг Шимолий Каролина штати полицияси прокатга олган кассетасини 2002 йилдан буён қайтармаган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса Конкорд шаҳрида юз берган. Фуқаро Жеймс Мейерс 2002 йилда Salisbury, J&J’s Video видеопрокатидан «Йўлингдан қолма, Фредди» фильмини кўриш учун олган. Ўшандан буён кассета қайтарилмаган. Йиллар ўтиб, видеопрокат ёпилиб кетганлигига қарамасдан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу ҳуқуқбузарликни эътиборсиз қолдирмаган.
«Офицер фильм кассетасини қайтармаганлигим учун унда мени ҳибсга олиш ҳақида ордер борлигини айтганда, мен уни ҳазиллашаяпти деб ўйладим», — дейди Жеймс.
Мейерс кичик ҳуқуқбузарликда айбланмоқда ва жарима тариқасида 200 доллар тўлаши лозим. 27 апрель куни у судда жавоб беради.
Ҳибсга олиш воқеаси маҳаллий ва федерал ОАВларда ёритилгандан сўнг, «Йўлингдан қолма, Фредди» фильмида бош ролни ўйнаган канадалик актёр ва режиссёр Том Грин ҳодисанинг молиявий томонини бартараф этишга кўмак бериши мумкинлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)