2016 йилнинг 24 март куни Токио шаҳрида Ўзбекистон ва Япония Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 16-раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Тадбир давомида 2015 йилнинг 24—26 октябрь кунлари Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва битимларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик, молиявий ва техникавий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)