Малайзия расмийларининг баёнотига кўра, Malaysia Airlines компаниясининг 2014 йил мартида сирли равишда ғойиб бўлган самолёти қолдиқларини қидириш ишлари Мозамбик ва Жанубий Африка Республикаси қирғоқларида олиб борилиши лозим. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Кўпроқ қолдиқларни топиш учун биз қидирувни ЖАР қирғоқларида олиб боришимиз лозим. Малайзия у ерга ўз жамоасини йўллайди, айни пайтда биз ЖАР расмийларининг рухсатини кутмоқдамиз», — деди мамлакатнинг транспорт вазири Лиоу Тионг Лай.
«Қирғоқ бўйидаги қидирувлар Малайзия жамоаси томонидан ўтказилиб, ЖАР ва Мозамбикка асосий урғу берилади», — деб қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошида Мозамбик қирғоғидан MH370 рейсига оидлиги тахмин қилинган иккита детал топилган эди. Австралия транспорт вазири Даррен Честер бўлакларнинг Малайзия самолётига алоқадорлигини тасдиқлади.
Изоҳ (0)