Наврўз байрами муносабати билан Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги «Саховат» уйида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси «Дарё»га маълум қилди.
Тадбирда Ўзбекистонда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналар, садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш йўналишларида олиб борилаётган тизимли ишлар алоҳида таъкидланди. Мазкур «Саховат» уйида истиқомат қилувчи 47 нафар хотин-қизга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир доирасида «Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига 25 туп дарахт менинг туҳфам» шиори остида касаба уюшма фаоллари томонидан «Саховат» уйи ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокида ташкил этилган байрамона концерт дастури тадбирга янада файз киритди.
Изоҳ (0)