Италиялик модельер Жоржо Армани ўз компанияси маҳсулотларида ортиқ табиий мўйнадан фойдаланилмаслигини айтди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Дизайнернинг баёнотида айтилишича, замонавий технологиялар жониворларга нисбатан «ваҳшийлик» қилишдан воз кечишга имкон беради.
Табиий мўйнадан тайёрланган маҳсулотлар 2016 йилги куз/қиш коллекциясидан бошлаб Armani брендидан ўрин олмайди.
Арманининг қарорини Халқаро ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамияти қўллаб-қувватлади.
Бундан олдин Hugo Boss, Calvin Klein, Tommy Hilfiger ва Ralph Lauren сингари брендлар табиий мўйнанинг синтетик муқобилларидан фойдалана бошлаган эди.
Изоҳ (0)