Америкалик актёр Кен Ховард 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда АҚШ киноактёрлар гильдияси ҳамда радио ва телевидение артистлари федерацияси (SAG-AFTRA) баёнотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Ховард ушбу федерациянинг президенти эди. «Кен илҳомлантирувчи раҳбар эди ва унинг ўлими SAG-AFTRA, унинг оиласи ва барча уни билганлар учун улкан йўқотишдир», — дейди ташкилот раҳбари вазифасини бажарувчи Гэбриэль Картерис.
Актёр ўлимининг сабаблари маълум қилинмаган.
Кен Ховард 1944 йилнинг 28 мартида дунёга келган эди. У томошабинларга биринчи галда «1776» фильмидаги президент Томас Жефферсон ва «Оқ соя» сериалидаги баскетбол мураббийи роллари билан танишдир. «Кулранг боғлар» фильмидаги роли учун «Эмми» мукофотини қўлга киритган. 2009 йилда актёр АҚШ киноактёрлар гильдияси президентлигига сайланган.
Изоҳ (0)