Нью-Йоркда 23 март, чоршанба куни JetBlue авиакомпаниясининг стюардессаси ҳибсга олинди. У Калифорниядаги текширув чоғида 30 килограмм кокаин бўлган қўл багажини ташлаб, қочиб кетган эди, деб хабар беради «ТАСС».
АҚШ Бош прокуратураси Нью-Йорк бўлинмасининг маълум қилишича, стюардесса ўз ихтиёри билан полицияга таслим бўлган. Ўтган жума, 18 март куни Лос-Анжелес аэропортида стюардесса Марша Гей Рейнольдс транспорт хавфсизлиги федерал бошқармаси ходимларида шубҳа уйғотган. Улар аёлдан текширувдан ўтишни сўраган.
Текшириш ҳудудига ўтган Рейнольдс ваҳимага тушиб, эскалатордан пастга тушиб, қочиб кетган. У қолдириб кетган қўл юкидан кокаин топилган.
Стюардессага нисбатан тарқатиш мақсадида гиёҳвандлик воситаларини ташиш юзасидан айблов эълон қилинган.
Изоҳ (0)