АҚШнинг Техас штатида 22 март, сешанба куни саккиз йил муқаддам муниципал хизмат ходимини ўлдирганликда айбланган маҳбус қатл қилинди. Қатл ҳукми жиноятчига махсус кимёвий модда эмлаш йўли билан ижро этилди, деб хабар беради «ТАСС».
33 ёшли Адам Уорд 2016 йилда Техасда қатл этилган бешинчи, АҚШда қатл этилган тўққизинчи одам бўлди.
2005 йилда Уорд Коммерс шаҳрида ивирсиган уйлар санацияси бўйича инспектор бўлиб ишлаб келган 46 ёшли Майкл Уолкер билан жанжаллашиб қолган. Инспектор Уорднинг уйига келиб, орқа ҳовлида чиқиндихона ҳосил бўлганини аниқлаган. Уолкер, агарда уй эгаси чиқиндихонани йиғиштириб, ҳудудни дезинфекция қилишга рухсат бермаса, ёрдам чақиришга мажбур бўлишини айтган. Шунда Уорд уйдан 45 калибрдаги тўппончасини олиб чиқиб, давлат ишчисини отиб ташлаган. Марҳумнинг танасига тўққиз марта ўқ теккан.
Ўлим жазоси АҚШнинг 31 штатида рухсат этилган.
Изоҳ (0)