Никарагуанинг Манагуа департаментида жойлашган пиротехника фабрикасида 22 март, сешанба куни юз берган портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлди, уч киши жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Улар орасида кучли куйиш жароҳатларини олган фабриканинг эгаси ҳам борлиги маълум қилинмоқда. Ҳукумат қурбонларнинг қариндошларини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Портлаш ва ундан кейин юзага келган ёнғин фабрика биносини деярли тўлиқ йўқ қилган. Бир нечта ўт ўчирувчилар жамоаси ва қутқарувчилар ёрдамида ёнғин бартараф этилган.
Ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмаган. Полиция содир бўлган ҳодиса вазиятларини аниқлаштиришга киришди.
Изоҳ (0)