Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг мунтазам чемпиони Лукас Браун ўзбекистонлик Руслан Чагаев билан бўлиб ўтган жангдан олдин тақиқланган кленбутерол моддасини истеъмол қилганини инкор этяпти, деб хабар беради «Оламспорт».
«Мен шу кунгача кленбутерол моддаси ҳақида ҳеч қандай маълумот ва тушунчага эга эмасдим. Нима учун ичилишини ҳам билмас эдим. Энди билсам, бу препарат танадаги ёғларни эритиши учун истеъмол қилинар экан. Супероғир вазн тоифасидаги боксчи учун вазнни ташлаш кулгили туюлмаяптими? Мен ҳамиша ҳар қандай турдаги допингга қарши бўлиб келганман», – дея изоҳ берди австралиялик боксчи.
Эслатиб ўтамиз, Руслан Чагаев ва Лукас Браун ўртасидаги чемпионлик жанги 6 мартга ўтар кечаси, Грозний шаҳрида ўтказилганди. Унда ўзбекистонлик боксчи рақибига 10-раундда техник нокаут билан мағлуб бўлган. Жангдан сўнг Браундан олинган допинг-таҳлил натижалари ижобий чиққан. Унинг қон намунасида тақиқланган кленбутерол моддаси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)