Британиянинг Daily Mail газетаси АҚШ президенти Барак Обама Кубага ташрифи доирасида бейсбол учрашувига тақиб борган дизайнерлик кўзойнагининг нархини аниқлади, деб хабар беради «Газета.ru».
Маълум бўлишича, АҚШнинг Oliver Peoples бренди томонидан ишлаб чиқилган аксессуар 485 доллар туради. Обама шу йилнинг февраль ойида Калифорния штатига уюштирган сафарида ҳам айнан шу кўзойнагини таққан эди.
Илгари Обама RayBans брендининг 170 долларлик кўзойнагидан фойдаланар эди.
Изоҳ (0)