Брюсселда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари муносабати билан Қирғизистоннинг барча ишлаб турган аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда «‘Манас’ Халқаро аэропорти» ОАЖ матбуот хизматига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қирғизистондаги 11 та аэропортни бошқарувчи ОАЖ раҳбарияти йўловчиларни авиацион хавфсизлик талабларига риоя қилишга ҳамда назоратдан ўтиш учун аэропортларга эртароқ келишга чақирди. Шунингдек, йўловчиларга ҳеч кимдан юк, номаълум буюмлар, конвертлар қабул қилмаслик, кузатувчилар сонининг кўп бўлмаслиги тавсия этилди.
22 март, сешанба куни маҳаллий вақт билан 8:00 атрофида Брюсселнинг «Завентем» аэропортида икки портлаш юз берди, орадан бироз вақт ўтиб, Брюссель метросида ҳам портлаш юз бергани ҳақида хабар берилди.
Изоҳ (0)