ОПЕК раҳбарияти нефть нархи ўрта даражада кўтарилиши борасида прогноз берганидан сўнг 22 март, сешанба куни қора олтин нархи барқарорлаша бошлади. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Ўйлашимча, нархлар қуйи нуқтадан ўтди. Нархлар юқори даражага кўтарилади деб ўйламайман, аммо улар мақбул кўрсаткичга етиб боришига умид қиламан», — деган эди ОПЕК бош котиби Абдулла ал-Бадрий 21 март куни. Эртасига жаҳоннинг йирик биржаларида нархларнинг барқарорлашиши кузатилди.
Жумладан, Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent нефтининг май ойи фьючерслари баррелига 41,57 долларга, Нью-Йоркнинг NYMEX товар биржасида WTI нефтининг май ойи фьючерслари эса баррелига 41,61 долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)