Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Федерика Могерини Брюсселдаги терактлар муносабати билан ташкил қилинган матбуот анжуманида кўз ёшларини тия олмади, бунинг натижасида тадбир тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Могерининг чиқиши Euronews телеканали орқали трансляция қилинаётган эди. Матбуот анжуманида Европа дипломатияси раҳбари Брюсселдаги воқеалар ҳақида баёнот бериши кутилаётган эди. Аммо нутқ пайтида у кўзига ёш олди ва йиғисини тия олмай, тадбирни тарк этди.
Изоҳ (0)