«Ас-Садд» ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси футбол тарихида энг яхши ўйинчи бўлиб қолишига шубҳа қилмаслигини билдирди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
«Баъзи вазиятларда Месси Хави каби ўйнади, деган ибораларни ишлатишлари менга ёқади. Аммо Месси ҳар доим Месси каби ўйнайди. У ўзи истаган ҳар қандай ишни қила олади ва бу ишни жуда яхши уддалайди. Месси дунё футболи тарихида энг яхши футболчи бўлиб қолади ва бунинг учун у Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиши ҳам шарт эмас. Ди Стефано ва Йохан Кройф ҳам мундиални юта олмаган», – дейди испаниялик ярим ҳимоячи.
Изоҳ (0)