Тунис хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида содир бўлган отишмада камида олти киши яраланди. Бу ҳақда Тунис Республикаси ИИВ ва миллий мудофааси баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, хавфсизлик кучлари Бен-Гердан шаҳрининг чекка қисмидаги Саях туманида террорчилар яширинган уйни қуршаб олган.
«Бен-Гердан шаҳрининг чекка қисмидаги Саях туманида террорчиларни йўқ қилиш бўйича операция давом этмоқда. Хавфсизлик кучлари террорчилар яширинган уйни қамал қилган. Отишма давомида Тунис Миллий гвардияси офицери, полиция ходими, уч нафар аскар ва бир нафар тинч аҳоли вакили яраланди», — дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)