Россияда 20 март, якшанба куни журналистларнинг мустақил касаба уюшмаси ташкил этилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Ташкилотни таъсис этувчилар сифатида «Новая газета», «РБК», «Slon.ru», «Медиазона», «Znak.com» ва бошқа нашрлар чиқди.
Касаба уюшмаси фаолияти еттита йўналиш бўйича (жумладан, ҳукумат органлари ва чет эл ташкилотлари билан алоқалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва маблағ тўплаш) юритилади.
Касаба уюшмасини ташкил этиш ҳақидаги қарор 9 март куни Чеченистон ва Ингушетия чегарасида журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳига ҳужум қилингандан кейин қабул қилинди.
Изоҳ (0)