Россиянинг «НТВ» телеканали Донбассда ўзининг журналисти ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда телеканалнинг расмий сайтида хабар берилди.
20 март куни Украина матбуотида Горловка шаҳри атрофида Украина ҳарбийлари тарафидан «НТВ» мухбири Елена Липнёва ўлдирилгани хабар қилинди. 27 ёшли журналистнинг расми чоп этилиб, оиласи ҳақида маълумот берилди.
«НТВ»нинг маълумотига кўра, бу ахборот ҳақиқатга мос келмайди, Елена Липнёва исмли журналист эса телеканалда ишламайди.
Изоҳ (0)