«Манчестер Юнайтед» жамоасининг 18 ёшли ҳужумчиси Маркус Рэшфорд «Манчестер Сити»га қарши (1:0) Англия чемпионати 31-турида гол муаллифи бўлиб, Премьер-лига баҳслари доирасидаги Манчестер дербисида гол киритган энг ёш футболчига айланди, деб хабар беради «Чемпионат».
Рэшфорд гол киритган вақтда 18 ёшу 141 кунлик бўлган ва 2005 йилда Уэйн Руни томонидан қайд этилган рекордни янгилади. Ўшанда Руни 19 ёшда бўлган эди.
Жорий мавсумда 18 ёшли ҳужумчи Англия чемпионатида тўртта ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)