Шимолий Корея ҳарбийлари Япон денгизи томонга навбатдаги ракеталарни учирди, дея хабар берди «РБК» Yonhap агентлигига асосланиб.
Жанубий Корея штаблар бошлиқлари қўмитаси берган маълумотга кўра, қисқа масофага мўлжалланган ракеталар Хамхунг қишлоғидан учирилиб, 200 километрга учиб борган.
«Ҳарбийларимиз вазиятни кузатишда давом этмоқда ҳамда юқори мудофаа ҳозирлигини сақламоқда», — деб таъкидлади қўмита вакилларидан бири.
18 март куни КХДР 20 дақиқа ичида кетма-кет икки баллистик ракетани Япон денгизи томон йўллаган эди.
Изоҳ (0)