Кеча, 19 март оқшомида Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт саройида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VI мавсумидан ўрин олган навбатдаги жанглар ўтказилди. Унда Uzbek Tigers жамоаси гуруҳдаги бешинчи учрашувини Озарбайжоннинг Azerbaijan Baku Fires боксчиларига қарши олиб борди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Uzbek Tigers жамоаси Azerbaijan Baku Fires боксчиларини йирик, 5:0 ҳисобида доғда қолдирди. Шу тариқа, Uzbek Tigers жамоаси гуруҳ босқичида ўтказилган бешта учрашувдан тўрттасида ғалаба қозониб, гуруҳда пешқадамлик қиляпти.
Қайд этиш жоизки, бу икки жамоанинг Бокуда бўлиб ўтган илк баҳсида Azerbaijan Baku Fires боксчилари 3:2 ҳисобида зафар қучган эди.
Uzbek Tigers – Azerbaijan Baku Fires. Жанг натижалари билан танишинг:
-49 килограмм: Нодиржон Мирзааҳмедов – Расул Салиев 3:0 (50:45, 49:46, 50:45);
-56 килограмм: Абдулҳай Шораҳматов – Яраш Магомедов 3:0 (50:45, 50:45, 49:46);
-64 килограмм: Фазлиддин Мелибоев – Заур Абдуллаев 2:1 (49:46, 48:47, 47:48);
-75 килограмм: Улуғбек Ҳақбердиев – Левани Лухуташвили ( Ҳақбердиев 2-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди);
-91 килограмм: Сардорбек Бегалиев – Хажи Муртузалиев 3:0 (49:46, 49:46, 48:47).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Узбек Тигер жамоаси Пуэрто-Риконинг Puerto Rico Hurricanes боксчиларини 5:0 ҳамда амалдаги чемпион – Қозоғистоннинг Astana Arlans’ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)