Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ITF туркумига кирувчи, ўсмирлар ўртасидаги Tashkent ITF Juniors теннис мусобақаси ўз ниҳоясига етиб бормоқда.
«Sports.uz»нинг хабар беришича, ўзбекистонлик тандем Ҳумоюн Султонов ва Шаробиддин Абзалов жуфтликлар баҳси финалида британиялик Жеймс Дэвис ва Мэттью Саммерсга қарши кортга чиқиб, 7:6, 4:6, 10:5 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа ғолиби бўлди.
Қизлар ўртасидаги жуфтликлар баҳси финалида эса россиялик дуэт Екатерина Казионова ва Татьяна Макарова ғолиб деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, яккалик баҳсларида иштирок этаётган ўзбекистонлик теннисчилар Ҳумоюн Султонов ва Жўрабек Каримов ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)