Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг барча нимчорак финал учрашувлари ўз ниҳоясига етиб, чорак финалчилар номи маълум бўлди.
УЕФА расмий сайти ушбу ҳафта давомида ўтказилган ўйинларда фаол иштирок этган, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшган ва ўз хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турган футболчилар рамзий терма жамоасини тузди.
Рамзий терма жамоадан қуйидаги футболчилар ўрин олди:
Дарвозабон: Йерун Зут («ПСВ»).
Ҳимоячилар: Хуанфран («Атлетико»), Александар Драгович («Динамо»), Хосе Мария Хименес («Атлетико»), Гаэль Клиши («Манчестер Сити»).
Ярим ҳимоячилар: Яя Туре («Манчестер Сити»), Поль Погба («Ювентус»), Кингсли Коман («Бавария»).
Ҳужумчилар: Антуан Гризманн («Атлетико»), Луис Суарес («Барселона»), Неймар («Барселона»).
Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 март куни Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланадиган маросимни UzReport телеканали тўғридан-тўғри трансляция қилади.
Изоҳ (0)