Япония бош вазири Синдзо Абэ КХДР томонидан Япон денгизига қарата баллистик ракеталарнинг учирилишидан сўнг миллий хавфсизлик кенгаши йиғинини чақирди. «ТАСС» агентлигининг маълум қилишича, ҳукумат раҳбари тадбирда Шимолий Корея ўтказган синовлар ҳақида мавжуд ахборотни таҳлил қилиш топшириғини берган.
Шунингдек, Япония ҳукумати КХДРга ўз эътирозини билдирган. Kyodo агентлигининг ТИВ вакилига асосланиб хабар қилишича, нота Пекиндаги Япония элчихонаси орқали дипломатик каналлардан Пхеньянга йўлланган.
Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ракета синовлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясининг бузилиши эканлигини ва расмий Токио томонидан кескин қораланишини билдирди.
КХДР учирган баллистик ракеталар Японияга моддий зарар келтиргани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)