Humans of New York гуруҳининг асосчиси Брэндон Стэнтон томонидан Дональд Трампга ёзилган мактуб Facebook тарихидаги энг машҳур постга айланди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Ушбу пост билан миллион мартадан ортиқ бўлишишган ва у икки миллиондан зиёд «лайк» тўплаган.
Брэндон Стэнтон президентлик лавозими учун номзодга мурожаатида ирқий ғояларни тарғиб қилганлиги учун уни танқид қилган.
«Жаноб Трамп, мен журналистман. Охирги бир неча йил давомида Эрон, Ироқ ва Покистон кўчаларидаги юзлаб мусулмондан интервью олдим. Еттита турли мамлакатда Сурия ва ироқлик юзлаб қочоқ билан суҳбатлашдим. Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, ким нафратга тўлган бўлса, у ҳам бўлса сизсиз», — деб ёзди Стэнтон.
Изоҳ (0)