ICE биржасида Brent русумли нефтнинг 1 баррели нархи 2016 йилда биринчи марта 42 доллардан ошиб, 42,31 долларни ташкил қилди. «РБК»нинг хабар беришича, бу бир кун олдинги савдолар якунларидан 1,85 фоизга кўпроқдир.
Нефть котировкаларининг ошиши, ўз навбатида, Россия валютасининг мустаҳкамланишига хизмат қилди. Москва биржасида доллар курси 2015 йил 4 декабридан буён энг паст натижани кўрсатиб, 67,626 рублга тушди.
Евро курси 76,25 рублни ташкил қилди. Бу 2015 йил 24 декабридан бери кузатилган энг паст кўрсаткичдир.
Изоҳ (0)