Канада бош вазири Жастин Трюдонинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи чоғида икки америкалик эркак ундан АҚШ президенти бўлишни сўради. Бу ҳақда The Washington Post нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Трюдонинг АҚШга сафарини ёритаётган журналист томонидан интернетга жойлаштирилган видеолавҳалардан маълум бўлишича, Нью-Йоркдаги тамаддихоналардан бирида икки эркак Трюдонинг пойига тиз чўккан ва АҚШ президентлигига номзодини кўрсатишга ундаган.
«Сиз шу ерда президентлик мансабига номзодингизни қўя олмайсизми?», — деб савол берган улар.
Ўз ташаббусларини исмлари келтирилмаган эркаклар АҚШ президентлигига номзодларнинг бари «зерикарли ва ғалати» эканлиги билан изоҳлади.
«Йигитларимизнинг (номзодлар назарда тутилмоқда) барчаси ёмон», — деди улардан бири.
Бунга жавобан Трюдо АҚШда туғилмагани боис истаса ҳам ўз номзодини кўрсата олмаслигини таъкидлаб ўтди.
Шунга қарамай, ёш сиёсатчининг мухлислари уни кўндириш йўлидаги уринишларини тўхтатмади. Натижада Трюдо муассасани тарк этишга мажбур бўлди.
Suite: "Please please run for president" #JustinTrudeau #NYC pic.twitter.com/EJPjMFvfHG
— Marie-Joëlle Parent (@mariejoelle) March 17, 2016
Justin Trudeau dans un resto de Manhattan. Ces 2 Américains le supplient de se lancer dans la course présidentielle! pic.twitter.com/QgrrEdVaIj
— Marie-Joëlle Parent (@mariejoelle) March 17, 2016
Изоҳ (0)