АҚШнинг Сиэтл шаҳрида 26 март куни ўтказиладиган Наврўз тантаналарида 500 америкалик иштирок этади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратленнинг сўзларига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Мен улар ҳам байрамнинг анъанавий таомлари: сумалак ва паловдан лаззат олишини биламан. Улар ҳам барча ўзбек оилаларига йўллаётганим тинчлик, мустаҳкам соғлиқ ва омад тилакларига қўшилади», — дейилади Спратлен хонимнинг Ўзбекистон халқига йўллаган табригида.
Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги дўстона муносабатлар 1973 йилда ўрнатилган. Шундан буён улар биродар шаҳарлар ҳисобланади.
Изоҳ (0)