Хитойнинг Цзилинь вилоятида жарроҳлар тўққиз ойлик чақалоқнинг юрагини муваффақият билан жарроҳлик амалиётидан ўтказди. «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «РИА Новости»нинг хабар қилишича, операцияни режалаштиришда гўдак юрагининг 3D-принтерда чиқарилган нусхасидан фойдаланилган.
Амалиёт 11 март куни ўтказилган. Болада оғир туғма юрак хасталиги аниқланган.
Шифокорларнинг уқтиришича, операция ўтказилмаган тақдирда чақалоқ бир ёшга тўлмасидан оламдан ўтиши эҳтимоли 80 фоизни ташкил қилган.
Биринчи марта шунга ўхшаш операция 2015 йил июлида Цзянсу вилоятида ўтказилган эди.
Изоҳ (0)