Кеча, 16 март куни ОЧЛ 3-турида Қатарнинг «Ал-Жаиш» жамоаси ўз майдонида Қаршининг «Насаф» футболчиларини қабул қилди. Ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, «Ал-Жаиш»нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди, деб хабар бермоқда «Насаф» матбуот хизмати.
«Биз рақибга нисбатан яхшироқ ўйнагандик, аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган гол ‘Ал-Жаиш’га ғалаба келтирди. Ўйиннинг охирида ҳар иккала жамоа гол уришга ҳаракат қилди ва омад мезбонларга кулиб боқди. Биз гуруҳдан чиқиш учун курашни давом эттирамиз. Навбатдаги учрашув биз учун жуда муҳим ва гуруҳдаги вазиятни ўнглаш учун ғалаба қозонишимиз шарт», – дейди Рўзиқул Бердиев.
Маълумот учун, «D» гуруҳида 3-турдан сўнг «Ал-Жаиш» 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, «Насаф», «Ал-Айн» ва «Ал-Аҳли» 3 очко билан 2—4-ўринларни бўлишиб турибди.
Изоҳ (0)