Rothschild Group концерни Россиядаги операциялар ҳажмини оширмоқчи ва шу муносабат билан яқинда қўшимча персонал тўплаш ишларини бошлаб юборади, деб хабар бермоқда Reuters.
Rothschild’нинг Россия ва МДҲ бўлинмаси раҳбари Жованни Сальветтининг сўзларига қараганда, компания қарзларни реструктуризация қилиш, шунингдек, активлар савдоси ва айирбошида даромад кўришни режалаштирмоқда.
У Россияда реструктуризация тўлқини кейинги йил ўрталарига қадар давом этишини таъкидлади. Шундан сўнг бизнес истиқболлари қоронғилашиб, энергия манбалари нархига боғлиқ бўлиб қолади.
Бугун Rothschild’нинг Россиядаги ваколатхонасида молиявий маслаҳатчилар гуруҳи тўққиз банкирдан иборат бўлиб, уларнинг бир қисми Deutsche Bank’дан муассаса Россиядаги операциялари ҳажмини қисқартирганидан сўнг ёлланган.
Изоҳ (0)