Россия Федерацияси ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари Шарқий Помир тоғли ҳудудларида ноқонуний йирик шартли тузилмани йўқ қилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«201-ҳарбий базанинг разведкачи ва мотоўқчилари Тожикистон қуролли кучлари махсус топшириқли бўлинмаси билан ҳамкорликда Шарқий Помир тоғли ҳудудларида ноқонуний, қуролланган шартли тузилмани йўқ қилди», — дейилади хабарда.
Ҳарбийлар тоғнинг юқори қисмида жойлашган аҳоли пунктини эгаллаб олиш ва кишиларни гаровга олишга уринган шартли жангариларни топиш ва йўқ қилиш бўйича қўшма тактик ҳаракатларни ишлаб чиққан.
Машғулотларда 200 га яқин ҳарбий қатнашиб, 20 га яқин ҳарбий ва махсус техника жалб этилган.
Изоҳ (0)