Голландиянинг «ПСВ» футбол клуби президенти Тоон Гербрандс жамоа мухлисларининг «Атлетико»га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини олдидан намойиш қилган ахлоқсизлигини қоралади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Кеча Мадрид шаҳрида қашшоқлар билан кўнгилсиз ҳолатлар юз берди. Видеолавҳаларни ўрганиб чиқдик, клуб мухлисларининг қилган ишини қоралаймиз. ‘ПСВ’ раҳбарияти ахлоқсизлик қилган мухлислар шахсини аниқлаб, уларни жазолаш учун барча керакли ишни амалга оширади. ‘ПСВ’ бундай мухлисларни қўллаб-қувватламайди», – дейди Тоон Гербрандс.
Эслатиб ўтамиз, голландиялик ишқибозлар Мадрид марказида жойлашган Пласа Майор майдонидаги қашшоқларни мазах қилганди. Улар пиво ичиб, қашшоқларни тангалар билан нишонга олган, қўшиқ куйлаб, қашшоқларни ҳақорат қилган ва ҳаракатларини видеога олган.
Шунингдек, Лондоннинг «Арсенал» жамоаси мухлислари ҳам «Барселона»га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини олдидан Каталония пойтахти (Барселона)даги қашшоқларни мазах қилиб, устидан кулган эди.
Изоҳ (0)