Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Бошдавэкосертификат» бошқармаси маҳсулот ҳамда хизматларни экологик хавфсизлик белгиси билан тамғалашнинг аҳамияти ва ўрни, маҳсулотларнинг экологик хусусиятлари ва унинг аҳоли саломатлиги ҳамда атроф-муҳитга таъсири тўғрисида аҳолининг хабардорлик даражаси борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 15 мартидан 15 май кунига қадар ижтимоий сўров ўтказилаётганлигини эълон қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Сўровнома ўз ичига 6 та қисқа саволни қамраб олган бўлиб, икки тилда ўзбек ҳамда рус тилларида олиб борилади. Сўров аноним бўлиб, фойдаланувчиларнинг жавобларидан фақат умумлашган ҳолда фойдаланилади.
Ижтимоий сўров натижалари бўйича маҳсулот ва хизматларни экологик тамғалаш соҳасидаги вазифаларни амалга оширишни такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Қуйидаги ҳаволага ўтиш орқали сўровномада иштирок этиш мумкин: http://uznature.uz/uz/node/2232
Изоҳ (0)