Fox News телеканали АҚШ президентлик лавозимига Республикачилар партиясидан номзодларнинг 21 март куни Солт-Лейк-Ситида (Юта штати) ўтказиш режалаштирилган навбатдаги умуммиллий теледебатини бекор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Мамлакат сиёсий ҳаётидаги ушбу ноодатий ҳодисага миллиардер Дональд Трамп сабабчи бўлди.
Огайо штати губернатори Жон Кейсик агар Трамп фикрини ўзгартирса, Ютага боришга тайёрлигини билдирган.
«Дебатлар шусиз ҳам етарли бўлди деб ўйлайман», — деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида. У дебатда қатнашмаслик ҳақидаги қарорини икки вазият: 21 март куни Жамоатчилик муносабатлари бўйича Америка—Исроил қўмитасининг ҳар йили ўтказиладиган мажлисида қатнашиш зарурати ва айнан бир хил саволларга яна жавоб беришни истамаслиги билан асослантирган.
Изоҳ (0)