Ўзбекистонлик теннисчи Фаррух Дўстов Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган, соврин жамғармаси 40 минг АҚШ долларига тенг «Челленжер» туркумидаги Kazan Kremlin Cup–2016 теннис турнирининг иккинчи даврасида мағлубиятга учради.
Мусобақа расмий сайтининг маълум қилишича, иккинчи даврада Фаррух Дўстов беларуслик Илья Ивашкага қарши кортга чиқди. Бир соату 1 дақиқа давом этган мазкур беллашувда 6:3, 6:1 ҳисоби қайд этилиб, беларуслик теннисчининг ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистонлик теннисчи эса мусобақани тарк этди.
Таққослаш учун, Фаррух Дўстов ATP рейтингида 243, Илья Ивашка эса 381-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада беларуслик Егор Герасимовга қарши баҳс олиб борган Дўстов 6:3, 2:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)