Ироқ ҳукумати аъзолари истеъфо беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг «Ас-Сумария» телеканали орқали тарқатилган махсус баёнотида айтилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ироқ ҳукумати, унинг зиммасига юкланган масъулиятни ҳис қилган ҳолда, тўлиқ таркибда барча вазирлар, зарур бўлганда, ўз мансабларини тарк этишга тайёрлигини маълум қилади», — дейилади мурожаатда.
Бир кун олдин бош вазир Ҳайдар ал-Ободий мамлакатда глобал ислоҳотлар ўтказиш бўйича давлат комиссиясига мурожаат қилиб, олий вазирлик мансабларига номзодларни аниқлашни ҳамда «иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда тубдан ўзгариш ясай оладиган жамоа» шакллантиришни сўраган эди.
Изоҳ (0)