Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Ирвинг шаҳрида старт олган, мукофот жамғармаси 125 минг АҚШ долларини ташкил этувчи «Челленжер» туркумидаги Irving Tennis Classic теннис турнирини ғалаба билан бошлади.
Мусобақанинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинишича, 29 ёшли Денис Истомин биринчи даврада австралиялик 27 ёшли Жон-Патрик Смитга қарши кортга чиқди. Бир соату 24 дақиқа давом этган беллашувда ўзбекистонлик теннисчи 6:2, 7:5 ҳисобида зафар қучди.
Таққослаш учун, Денис Истомин ATP рейтингида 73, Жон-Патрик Смит эса 125-ўринни эгаллаб турибди.
Мусобақанинг иккинчи даврасида ўзбекистонлик теннисчи германиялик Якоб Суде ва чехиялик Лукаш Росол ўртасидаги учрашув ғолибига қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)