«Челси» клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар оёғининг сон қисмидан олган жароҳати туфайли камида уч ҳафта майдонга туша олмайди, деб хабар беради «Чемпионат».
Бельгия қироллиги футбол ассоциацияси 25 ёшли футболчининг ҳолатини текшириш учун ўз шифокорларини Англияга юборади. Шунга қарамай, Азарнинг 29 март, сешанба куни Португалия термасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинида майдонга тушмаслиги аниқ бўлиб улгурди.
Португалия терма жамоасига қарши ўйинни бельгиялик футболчилардан, шунингдек, «Манчестер Сити» клуби аъзолари Венсан Компани ва Кевин Де Брюйне ҳамда «Тоттенхэм» ҳимоячиси Ян Вертонген ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Бельгия терма жамоаси Евро–2016 мусобақасининг «E» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Италия, Ирландия ва Швеция термаларига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)