Халқаро валюта жамғармаси Кения учун икки йилга мўлжалланган 1,5 миллиард долларлик олдини олувчи кредитлар дастурини очди. Бу ҳақда ташкилот пресс-релизига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Кения ҳозирданоқ жами сумманинг 757,5 миллион долларидан фойдаланиши мумкин. Маблағнинг қолган қисми тўртта траншга бўлиниб, уларнинг ҳар биридан ҳар ярим йилда вазият баҳолангандан сўнг фойдаланиш учун рухсат берилади.
Халқаро валюта жамғармаси келгуси икки йилда Кениядаги бюджет тақчиллиги уч фоизга қисқаришини кутмоқда.
Изоҳ (0)