Суриядаги можаронинг беш йили давомида 88 нафар журналист ўлдирилди. Бу ҳақда Press Emblem Campaign ташкилоти маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Ташкилот Сурияда беш йил давомида 88 нафар журналистнинг ўлдирилганлигини ҳужжатлаштирди. Шундан 13 нафари ўтган йили ўлдирилган. Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб яна икки нафар журналист ўлдирилган, бир неча нафари яраланган», — деди ташкилот вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Женевада бўлиб ўтган 31-сессиясида.
Ташкилотнинг маълум қилишича, Сурия тўртинчи йил кетма-кет ОАВ ходимлари учун энг хавфли мамлакатлар қаторига кирмоқда. Журналистларнинг қурбон бўлиши юзасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилган мамлакатлар сифатида Афғонистон, Ироқ, Покистон ва Яман ҳам қайд этилган.
Изоҳ (0)