Қозоғистонда давлат раҳбарига ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакат президентининг расмий сайти орқали хабар қилинди.
Маросимда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Икром Назаров Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга ишонч ёрлиқларини топширди. Шунингдек, Назарбоев БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Норимаса Шимомура, Исроил элчиси Михаил Бродский, Озарбайжон элчиси Рашод Маммадов, Таиланд элчиси Нат Пиниоваттаначиплардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Нурсултон Назарбоев тадбир иштирокчиларига мурожаат қилиб, ушбу маросим уларнинг дипломатик фаолиятида янги саҳифа очиб беришини таъкидлаб ўтди.
«Барчангиз биринчи марта дипломатик миссияга раҳбарлик қилмоқдасиз, фаолиятингизнинг янги босқичи Қозоғистондан бошланмоқда. Сизни табриклайман, Қозоғистондаги масъулиятли ва фахрли миссиянгиз мамлакатларимиз ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликнинг ривожланишига ёрдам беради деб умид қиламан», — деди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)