Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳрида хусусий бир қаватли уйда юзага келган ёнғин натижасида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ИИВ маълумотига таяниб,«Газета.ru» хабар беради.
«Хусусий бир қаватли, икки хўжаликка мўлжалланган уйнинг ёнганлиги аниқланди», — дейилади ИИВ хабарида.
Хонадонлар Стерлитамак шаҳрида истиқомат қилувчи 31 ёшли эркак ва 53 ёшли аёлга қарашли бўлган.
Ҳодиса жойида республика Криминалистик-экспертиза маркази кўчма лабораторияси ишламоқда. Полиция ҳалок бўлганларнинг шахси ва ёнғинни юзага келтирган сабабларни аниқламоқда.
Изоҳ (0)